4 март куни «Толибон» ҳаракатининг жангарилари Афғонистоннинг шимоли-шарқида жойлашган Тахар провинциясининг Янги Қалъа уездидаги бозорга ҳужум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, тинч аҳолининг уч нафари ҳалок бўлган, яна етти киши яраланган.
Қайд этилишича, «Толибон» жангарилари эрталаб уезд марказидаги бозорга ҳужум қилган, аммо ҳужум хавфсизлик кучлари томонидан бостирилган.
Изоҳ (0)