Покистон фуқаролик авиацияси бошқармаси Ҳиндистон—Покистон келишмовчилигининг кучайиши оқибатида ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тақиқини сешанба тонгигача яна узайтирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Покистон ҳаво ҳудуди 2019 йилнинг 5 март куни соат 08:00 га қадар барча амалиётлар учун ёпилади», — дейилади Покистон фуқаро авиацияси ваколатхонаси веб-сайтида эълон қилинган NOTAM хабарномасида.
Аниқланишича, 1 мартдан бошлаб рейсларни қайта тиклашга рухсат берилган Карачи, Пешовар, Кветта ва Исломобод аэропортларининг авиақатновлари бундан мустасно.
Мавзуга доир: Покистон ҳаво ҳудудини ёпиқ сақлашда давом этмоқда
Изоҳ (0)