Покистон Бош вазири Имрон Хон Нобель тинчлик мукофотига даъвогарлик қилмайди, дея хабар беради «ТАСС». Бу ҳақда ўзининг Twitter’да тегишли баёнотни эълон қилган.
«Мен Нобель Тинчлик мукофотига лойиқ эмасман. У Кашмир аҳолисининг истаги билан унинг тегишлилигини ҳал қилган ҳамда Ҳиндистонда тинчлик ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга йўл очган инсонга берилиши керак», — дейди Хон.
1 март куни Исломобод Покистон армияси томонидан ушланган Ҳиндистоннинг ҳибсга олинган учувчисини Нью-Деҳлига топширган. Покистон бош вазири экстрадиция қилинишини «тинчлик ҳаракати» деб атади. Шундан сўнг интернетда Хон тарафдорлари уни Нобель Тинчлик мукофотига номзод сифатида кўрсатиш таклифи билан чиққан ҳамда Change.org сайтига петиция жойлаштирган.
Унда таъкидланишича, «Бош вазир Хоннинг тинчликни ўрнатиш ва минтақада милитаризмга қарши уринишлари халқаро эътирофга ва Нобель мукофотига лойиқдир». Ҳозирда петиция 325 мингдан ортиқ имзо тўплаган.
Изоҳ (0)