Эроннинг ғарбий Чахармехал ва Бахтиари провинциясида Шахр-э-Корд шаҳридан 30 километр узоқда тезкор тиббий вертолоёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса туфайли беш киши ҳалок бўлган.
Хабарда айтилишича, вертолёт ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтгач, ерга қулаган.
Натижада экипажнинг уч аъзоси ҳамда икки нафар тез тиббий ёрдам хизмати вакили ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)