4 март куни АҚШнинг Алабама штатидаги Ли округига ёпирилган торнадо қурбонлари сони 22 кишига етди, деб хабар берди «Интерфакс».
Округ шерифи Жей Жонсга кўра, улар орасида болалар ҳам бор ва қурбонлар сони ортиши мумкин.
Бироқ қутқарувчилар ҳалокат қолдиқларининг кўплиги ва қуюқ қоронғулик тушгани сабабли тунда жабрланганларни қидиришни вақтинчалик тўхтатган. Қидирув ишлари кун ёришиши билан давом эттирилади.
Ҳукумат маълумотларига кўра, Ли округи ва штатнинг бошқа туманларида 10 мингга яқин аҳоли электрсиз қолган.
Аэропортдаги самолётлар жойидан силжигани ҳам шамолнинг кучли бўлганидан далолат беради.
Мавзуга доир: АҚШнинг Алабама штатида 14 киши торнадо қурбони бўлди
Изоҳ (0)