Жоржия штатининг Табиий ресурслар департаменти вакиллари Блекшер кўли яқинидаги суғориш каналидан узунлиги тўрт метр, оғирлиги 300 килограмм бўлган аллигатор топилганини маълум қилди. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
«Мана аллигаторларга нисбатан дастурнинг натижаси. Улар шундай ҳажмгача ўсиши мумкин. Аллигаторларнинг бундай катталикка етишининг ягона йўли одамларни четлаб ўтишдир», — дейди Департамент вакили Мелисса Каммингс.
Ҳайвон шу даражада катта бўлганидан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари суратнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилган. Аммо Департаментнинг расмий суратида рептилия ёнида ўтирган ёввойи табиат биологи Brent Xauz суратнинг ҳақиқий эканлигини таъкидлаган.
Аллигаторни 25 февраль куни маҳаллий аҳолидан бири кўриб қолган. Шундан сўнг Хаузни у ерга чақиртиришган.
Хаузнинг сўзларига кўра, аллигатор улар кутганидан ҳам каттароқ бўлгани учун уни каналдан чиқариб олишга анча вақт кетган. Афсуски, аллигатор соғлиғи ёмон бўлиб, унинг танасидан эски ўқ излари топилган.
Изоҳ (0)