Дубайда дунёдаги илк сувости меҳмонхона қурилиши бошланди, дея хабар беради «UaeInside».
Биринчи беш юлдузли сув ости курорти The Floating Venice деб номланади ва Дубай қирғоғида жойлашади, деб ёзади.
Сув ости курорти ўз шакли бўйича Италиядаги Сан-Марко майдонини эслатади.
Меҳмонхона тўрт қаватли бўлиб, 414 хонадан иборат. Барча хоналар, спорт заллар, Spa-салонлар, дўконлар, ресторанларнинг ярми сув остида жойлашади.
Архитекторларнинг сўзларига кўра, бу ерга ташриф буюрувчилар деразадан сув ости дунёсининг ажойиб кўринишидан баҳраманд бўлади.
The Heart of Europe – архипелаг лойиҳаси инвесторларда катта қизиқиш уйғотган.
Изоҳ (0)