Россиянинг «Пусть говорят» лойиҳаси бошловчиси Дмитрий Борисов «Арабески»(Arabesque) гуруҳи юлдузи Микаэла Роузга ўзбек қариндошларини топишга ёрдам берган, дея хабар беради «EADaily».
Микаэла Роуз бутун ҳаётини онаси ҳомиладор бўлган пайтда оиласини тарк этган отаси ҳақида маълумот топишга урунаётганини айтган.
Бир неча йил ўтгач, санъаткор отаси у туғилган вақтда турмуш қурганлигини билиб қолган, аммо отаси ушбу оиласини ҳам ташлаб кетган. Бу никоҳда ҳам отасиз ўсган икки фарзанд дунёга келган.
Узоқ вақт давомида «Арабески» юлдузи қариндошларини топишга ҳаракат қилган. Онамнинг айтишича, унинг отасида ўзбек ёки тожик илдизлари бўлган.
«Пусть говорят» лойиҳаси журналистлари Микаэла Роузнинг қариндошларини топишга ёрдам берди — у Бухоро шаҳридан бўлиб, генетик экспертиза натижалари укаси Алижон Икромов билан 99 фоизга тўғри келган.
Студияда қўшиқчи эҳтимолий жияни билан учрашган.
Изоҳ (0)