Покистон Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатларида бир нечта аҳоли яшаш пунктларини ўққа тутди, дея хабар беради «Эхо Моксви».
Ҳиндистон жавобан ўт очган. Аввалроқ Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучлари Покистон ҳудудидаги жангарилар лагерига зарба берганди. Иккита Ҳиндистон ва битта Покистон самолётлари уриб туширилган.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасида, хусусан, ядро қуролидан фойдаланган ҳолда можаро юзага келиш хавфи йўқ, — дейди Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг Яқин ва Ўрта Шарқ бўлими тадқиқотчиси Владимир Сотников.
Сотниковнинг сўзларига кўра, элчининг чиқариб юборилиши билан боғлиқ ҳодиса ҳам тез орада ҳал бўлади.
«Элчи қандай жўнаб кетган бўлса, шундай қайтади», — деди эксперт.
Изоҳ (0)