Ўзини Венесуэланинг вақтинчалик раҳбари деб эълон қилган парламент спикери Хуан Гуайдо 4 март куни Каракасга қайтишни режалаштирмоқда, дея хабар беради «РБК».
Гуайдонинг сўзларига кўра, у ва унинг оила аъзоларига таҳдид қилинмоқда, хусусан қамоқ жазоси билан ҳам. Бошқа тафсилотлар берилмаган. 28 февраль куни Гуайдо Бразилияга ташриф буюрган ва у ерда президент Жаир Болсонару билан учрашган, жума куни у Парагвайга боришни режалаштирмоқда.
«Биз Венесуэлада демократия тикланиши билан боғлиқ ҳаракатларимизни тан олган мамлакатлар билан демократияни тиклашда давом этамиз», —деб ёзади Гуайдо ўз Twitter’ида.
Изоҳ (0)