1—2 март кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Абу-Даби шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ТИВK) 46-сессияси ишида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Бирлашган Араб Амирликларида бўлиш доирасида ИҲТ раҳбарияти ва ТИВKда иштирок этаётган делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)