Тошкент ҳайвонот боғида 2019 йил 1 мартдан кириш чипталари нархи оширилади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Бу «коммунал хизматлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошгани, шунингдек, Маданият вазирлиги хати ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаси кўрсатмасига биноан» амалга оширилаётгани билдирилган.
Янги нархлар қуйидагича:
7 ёшгача бўлган болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар — бепул;
7 ёшдан 16 ёшгача болалар, муддатли ҳарбий хизматчилар, ёш бўйича нафақадагилар — 10 минг сўм;
Катталар — 15 минг сўм.
Изоҳ (0)