• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада ўғлини 7 минг долларга сотган аёл суддан фарзандини қайтариб беришларини сўради

    Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида туғилган Гулнора Топволдиева (исм-шарифлар ўзгартирилган) бебош қиз бўлиб улғайди, ўйин-кулги ҳамда кўнгилхушликларни афзал билди. Шунинг учун кейинчалик ота-она уйидан чиқиб кетди. Бу ҳақда «Инсон ва қонун» ҳикоя қилмоқда.

    Фото: Trend

    Фото: Trend

    Ана шундай кунларнинг бирида, Тошлоқ туманида яшовчи Баҳромжон исмли йигит билан танишиб қолди. Уларнинг муносабатлари ишқий саргузаштга айланиб, 2017 йилнинг 23- ноябрида Г.Топволдиева ўғил фарзанд кўрди. Табиийки, тайинли уй-жойи бўлмагани боис, боласини боқиш ва тарбиялашга жуда қийналди.

    Таниш-билишларидан сўраб-суриштириб, ўғлини Қувасой шаҳрида истиқомат қилувчи Азима Темированинг тарбиясига топширди. Бунинг эвазига Азима опага кунига 15.000 сўмдан ҳақ тўлайдиган ва чақалоқнинг озиқ-овқатларини етказиб бериб турадиган бўлди. Кўнглида эса Жавлонбекни сотиб юборишни режалаштирди.

    Бунинг учун Фарғона шаҳрида яшовчи таниши Маъмура Кавлоновадан маслаҳат сўради.

    — Бунақа танишларим йўқ. Аммо суриштириб, жавобини айтаман, — деди Маъмура.

    Орадан бир неча кун ўтиб, у Гулнорага қўнғироқ қилди.

    — Қўқонлик бир дугонамнинг 2 та қизи бору, ўғли йўқ. Болангни ўша сотиб олмоқчи. Розимисан?

    Кўпдан буён харидор кутаётган она эса ўйлаб ҳам ўтирмай, дарҳол кўна қолди. Дугоналар 2018 йил 27 февраль куни Фарғона шаҳар марказида учрашди.

    — Бу сенга айтган дугонам Вазира, — дея уларни таништирди Маъмура. Аёллар Жавлонбекни 7000 АҚШ долларига олди-сотди қилишга келишишди. Маслаҳат пишгач эса Қувасойга — А.Темированикига йўл олишди. Йўл-йўлакай Гулнора Вазирадан Азимадан бўлган қарзи эвазига 250.000 сўм нақд пул, боласини олиб чиққач, келишилган 7000 АҚШ долларини санаб олди.

    Шу пайт фуқаролик кийимида етиб келган шахслар ўзларини Фарғона вилоят ИИБ ва Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари сифатида таништириб, уни қўлга олди. Чунки Г.Топволдиеванинг ҳаракатлари ноқонуний эканлигини билган М.Кавлонова ва Ю.Фахриддинова бу хусусда юқоридаги идораларга ариза билан мурожаат қилганди.

    Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг «Зийнат» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида Гулнора қилмишидан пушаймонлигини билдириб, қонуний енгиллик ҳамда ўғли қайтариб берилишини сўради. Суд унга қонуний жазо тайинлади ва ўғли Ж.Топволдиев Фарғона шаҳар болалар уйига топширилгани учун уни қайтариб олиш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

    27.02.2019, 22:04   Изоҳ (0)   32006
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қишнинг охирги куни Ўзбекистонда ҳаво 20 даражагача исийди

    27.02.2019, 21:38

    Uzbekistan Airways: Ҳиндистон, Покистон ва Жануби-Шарқий Осиё шаҳарларига рейслар жадвалларида ўзгаришлар бўлиши мумкин

    27.02.2019, 21:25

    Мартдан қимматлашадиган тўлов-контракт, бир-бирининг ҳарбий самолётларини уриб туширган Ҳиндистон ва Покистон, давлат хизматчиларининг маошлари ва куннинг бошқа ха...

    27.02.2019, 21:12

    Қирғизистон ўсмирлар ўртасидаги янги хавфли ўйин билан курашмоқда. Тошкентда ҳам бунга қарши чоралар кўрилади

    27.02.2019, 21:05

    Ўзбекистонда саноат аккумуляторларини ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилади

    27.02.2019, 20:59

    Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    27.02.2019, 20:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.