• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Электромобилларни тезкор зарядловчи суюқ аккумуляторлар яратилмоқда

    Электромобилларни тезкор зарядловчи суюқ аккумуляторлар яратилмоқда. Бундай аккумуляторлар электромобилларни бир неча дақиқа ичида зарядлаш имконини бериши мақсад қилинган.

    Албатта, электромобилларнинг афзаллик жиҳатлари ойдек равшан: улар ўзидан атмосферани ифлословчи тутун ва газлар чиқармайди. Лекин уларнинг камчилиги ҳам ҳаммага аён: заряд тўлишини анчайин узоқ кутишга тўғри келади. Олимлар таклиф қилаётган «суюқ аккумулятор» технологияси эса ушбу зарядлаш жараёнини кескин қисқартириш имконини бериши кутилмоқда.

    Бу мақсад йўлида мутахассислар одатий литий-ион батареяларидаги электролитнинг тугаши билан унинг ўрнига тезкор қуйиш орқали зарядни яна дарҳол максимумга чиқариш имконини берувчи суюқликни яратишган. Бу эса аккумуляторни стационар зарядлашга кетадиган узоқ вақтни тежашда жуда катта ёрдам беради. Демак, электромобилда узоқ йўлга чиқишдан чўчийдиган ҳайдовчиларнинг ҳадиклари яқин орада бартараф бўлиши мумкин. Бунинг учун олимлар энди ушбу суюқлик воситасида қайта тўлдирилувчи аккумуляторларни ишлаб чиқиш устида ишлашмоқда. Режага кўра, ушбу суюқлик билан савдо қилувчи шохобчаларнинг кенг тармоғини ишга тушириш орқали, электромобилни тезкор қайта зарядлаш муаммосини ҳал этилиши кўзда тутилган.

    Лойиҳа устидаги тадқиқотлар асосан Глазго университетида, мутахассис Ли Кронин бошчилигида олиб борилмоқда. Албатта, бу ғоя ҳам, худди бензин АЁҚШлари сингари, бутун мамлакат бўйлаб махсус шохобчалар тармоғини барпо этишни талаб қилади. Лекин Глазго университети илмий жамоасининг бу борада ҳам ўз таклифи бор: улар мавжуд бензин қувурларини янги аккумулятор суюқлигини узатишга мослаб, реконструкция қилиш орқали масалани ечишмоқчи. Ҳозирда ушбу суюқликнинг дастлабки синов намуналари аллақачон яратилган. Эндиликда унинг электролит сифатидаги самарадорлигини ошириш учун, металл оксидларининг юқори концентрациясини таъминлаш орқали аккумулятордаги энергия зичлигини орттириш масаласи устида бош қотиришмоқда. Шу билан бирга, бундай суюқликдан фойдалана оладиган аккумуляторларнинг вазни ҳам енгиллашиши ҳамда ўлчамлари ихчамлашиши кутилмоқда.

    Худди шу пайтда Атлантиканинг нариги тарафида, аниқроғи, АҚШнинг Пердю университетида мутахассис Жон Кушман бошчилигидаги илмий гуруҳ бу каби электролитни аллақачон яратганини ва у оддий батареялардан кўра 4-5 баробар юқори энергия зичлигини таъминлай олишини эълон қилган. Уларнинг ғояси эса ушбу электролитни батарея элементлари орасида катта тезликда айлантириб туриш орқали аккумуляторни зарядлаш муддатини кескин қисқартириш фикрига асосланган. Кушман ўзи 2016 йилда IFBattery номли стартап очган эди. У албатта ушбу электролит ишлаб чиқариш жараёни устидан ўз бизнесини яратишни мақсад қилган.

    Ҳозирда мавжуд электромобилларда қўлланаётган литий-ион аккумуляторларида бўлгани сингари, таклиф қилинаётган, электролити қайта тўлдириб туриладиган янги тур аккумуляторларида ҳам энергия аккумуляторнинг учлари ҳамда электролит ўртасида юзага келадиган кимёвий реакция натижасида ҳосил бўлади. Электролит тугаб-битган сари аккумуляторнинг қуввати пасайиб, уни қайта зарядлаш эҳтиёжи туғилади. Зарядлаш жараёни эса кўп вақт олади. Янги тур аккумуляторларида эса электролит батарея элементлари орасида мунтазам айлантириб турилади. Бунда электролит фаоллиги пасайиши билан уни шунчаки янги партия билан тўлдириб, заряд миқдорини яна максимумга етказиш мумкин.

    Нима бўлганда ҳам, ҳозирча ушбу қизиқ ғоялар ҳали амалиётга тадбиқ этилмаган концепция шаклида ривожланмоқда. Танқидчилар эса бу ғоянинг ҳали ҳал этилиши зарур бўлган техник масалалари билан бирга, у туфайли юзага келадиган муҳим бир парадокс ҳақида сўз очган. Бу — мазкур турдаги аккумуляторлар билан жиҳозланган электромобилларга истеъмол талабини шубҳа остида қолдирадиган парадоксдир. Ҳақиқатан ҳам, аслида электромобил фалсафасига кўра у — одам ўз уйида, ўзи бемалол зарядлай оладиган машина бўлиб, унинг эгаси кун ора махсус шохобчаларга боришига ҳожат қолмаслиги керак. Юқоридаги ғоя эса барибир махсус шохобчалар тармоғига вақти-вақти билан мурожаат этиш масаласини кўндаланг қўймоқда.

    Суюқ аккумуляторли электромобиллар бозорда қачон пайдо бўлишини ҳозир айтиш қийин. Кушман бу муддатни яқин уч йил ичида деб баҳолаган. Кронин эса ундан ҳам оптимистроқ чиқиб қолди. У ўзи яратган электролитни электромобилларда яқин 18 ой ичида синовдан ўтказишни мақсад қилган. Лекин ҳар иккала тадқиқотчининг якдил қилиб турган бир масала бор. Уларнинг ҳар иккиси ҳам электромобил ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан молиявий қўллаб-қувватлашга муҳтож. Боз устига, улар яратган технология синовдан ўтган тақдирда ҳам, автомобилсозлар уни оммавий ишлаб чиқаришга тақдим этишлари катта гумон остида. Сабабини эса, юқорида айтганимиздек, бундай автомобилнинг эгаси ўз уйида зарядлай олмайди.

    28.02.2019, 18:08   Изоҳ (0)   17296
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Кореяда роботлар томонидан қуриладиган роботлар музейи очилади

    23.02.2019, 15:40

    АҚШ Huawei технологияларидан фойдаланадиган мамлакатлар билан ахборот алмашмаслиги маълум қилинди

    22.02.2019, 21:41

    Норвегияда учиб юрувчи шамол генератори орқали ишлайдиган дунёда биринчи электростанция яратилади

    22.02.2019, 14:45

    Ўзбекистонда ёш робототехниклар ўртасида RoboCUP телевизион мусобақаси ўтказилади

    21.02.2019, 15:43

    Galaxy S10 флагманнинг нархи маълум бўлди

    19.02.2019, 11:25

    Хитойда виртуал рельсли поезд синовдан ўтказилди (видео)

    12.02.2019, 11:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.