27 февраль куни Тошкент тиббиёт академияси базасида ТТА ва Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт университетлари ўртасида «Университетлараро ҳамкорлик маркази»ни ташкил этиш муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТТА матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти, Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртлари ва Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари иштирок этган.
Тадбирда иштирок этиш учун бир вақтнинг ўзида Россиядаги тиббий ва фармацевтика ОТМлари ректорлари кенгашининг раиси ва Сеченов номидаги университет ректори бўлган академик П.В. Глибочко бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Музокаралар якунида ТТА ва И.М. Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт университети ректорлари ўртасида «ТТА ва Сеченов университетининг университетлараро ҳамкорлик маркази тўғрисидаги Низом» расмий равишда имзоланган.
Изоҳ (0)