Украина президенти Пётр Порошенко президентлик даври тугагандан сўнг у учун «арзирли иш» борлигини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Бу гапни президент Переяслав-Хмельницкий шаҳрида «Ёшларнинг фикри муҳим. НАТО ва ЕИдаги истиқболлар» форумида айтган.
Порошенконинг сўзларига кўра, «президентлик хотимаси»дан сўнг у ўзи «орзу қилган» «арзирли иш» билан шуғулланади. Президент Украинадан чиққан Европарламент депутати бўлишни хоҳлашини таъкидлаган.
Шунингдек, президент уни бундай лавозимга фақатгина Европа Иттифоқига аъзо давлат йўналтириши мумкинлигини айтган.
Изоҳ (0)