Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида қурилаётган Марказий Осиёдаги энг катта масжид қурилиш майдонида кўнгилсиз ҳодиса юз берди, деб ёзади «Asia-Plus».
Объектда олиб борилаётган ишлар давомида Нарвон қулаб кетган ва қуривчилар 60 метр баландликдан йиқилган.
«Қурбонлар йўқ. Турли даражадаги тан жароҳатларини олган тўққиз киши Душанбедаги касалхоналардан бирига жойлаштирилган», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, қурилиши ниҳоясига етаётган масжид бир вақтнинг ўзида 120 минг кишига хизмат кўрсата олади.
Изоҳ (0)