1978 йилда ноҳақ қамоқ жазосига ҳукм қилинган америкаликга 21 миллион доллар тўланади, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Крейг Коули бир аёл ва унинг тўрт яшар ўғлини ўлдирганлиги учун 39 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Ҳимоя томонининг ташаббуси билан тергов ишлари қайта тикланган. Натижада судланувчи айбсизлигини исботлайдиган ДНК намуналарини топишга муваффақ бўлган.
Эркак 2017 йилнинг ноябрида кечирилган ва 70 ёшида озодликка чиққан.
21 миллион долларлик компенсациянинг 4,9 миллион долларини Калифорниянинг Сими-Вэлли шаҳри тўлайди.
Қолган қисми суғурта ва бошқа манбалардан тўланади.
Изоҳ (0)