Жанжал Австрия ҳукумати томонидан Адольф Гитлер туғилган уйни сотиб олиш иши атрофида жанжал юзага келган, дея хабар беради «The Local».
Уй эгаси Герлинде Поммерга компенсация тўланиш бўйича февраль ойида Австриянинг Браунау-ам-Инн шаҳри суди томонидан 1,5 миллион евро тўланиши тўғрисида қарор қабул қилган қарордан сўнг авж олган.
Ушбу қарор бинонинг тарихий аҳамияти билан боғлиқ. Бироқ Австриянинг молиявий прокуратураси компенсация миқдорини жуда юқори баҳоланган деб ҳисоблайди. Суд бино учун олдиндан давлат томонидан Поммерга ажратган тўловлар миқдорини инобатга олмаяпти. Бундан ташқари, расмийлар уйни таъмирлаш учун ҳам харажат қилган.
1889 йилнинг 20 апрелида туғилган Гитлернинг уйи 2016 йилнинг декабрь ойида давлат мулкига айланган. Бундан олдин, юз йилдан ортиқ вақт мобайнида бинога эгалик қилган Поммер билан суд жараёни бир йил давом этган. Расмийлар ушбу жойни неонацистлар учун зиёратгоҳга айланишини хоҳламаган.
Изоҳ (0)