Помпеонинг сўзларига кўра, Путиннинг Америка Қўшма Штатларини нишонга олган ракеталар ҳақидаги баёноти шунчаки «баландпарвоз сўзлардир». Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.
АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Россия Президенти Владимир Путиннинг Америка қуролларининг Европада жойлаштирилишига оид сўзларини жиддий қабул қилмаганини маълум қилган.
«Ҳа, Путин яна бир бор Европадаги Америка ракета тизимларини АҚШга жўнатиш учун Москванинг тайёрлигини маълум қилди. Бу шубҳасиз «баланд парвоз» гаплардир. У Қўшма Штатларнинг ўрта ва қисқа масофали ракета тизимларига тааллуқли шартнома бўйича келишувдан чиқиш ҳақидаги қарори ҳақида гапирди», — дейди Помпео.
У шунингдек, айнан Россия ракета ҳақидаги шартларни бузганлигини маълум қилган.
«Шартнома шартларини бузган Россия саналади, шунинг учун америкаликлар ушбу шартнома бўйича тақдим этилган чекловлар билан ўзларини боғлашдан ҳеч қандай маъни йўқ», —деди давлат котиби.
Изоҳ (0)