• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекистонда Токио—2020 мусобасига тиббий тайёргарликлар қандай кетмоқда? Профессор Абдушукур Содиқов жавоб берди

    Миллий олимпия қўмитаси Токио—2020 Олимпиадасига тиббий йўналишда қандай тайёргарлик олиб бораётганлигини билиш мақсадида қўмита қошида ташкил этилган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказ раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдушукур Содиқов билан суҳбат уюштирди.

    Фото: МОҚ

    Фото: МОҚ

    Ўзбекистонда спорт тиббиётининг ривожланиши ҳақида

    Ўзбекистонда спорт соҳасига эътиборнинг кучайиши спорт тиббиёти йўналишига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсата бошлади. Жумладан, Тошкентда Марказий Осиёда ягона бўлган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази иш бошлади. Марказ барча диагностика, лаборатория ва реабилитация учун керакли бўлган тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бу спорт тиббиётининг жадал ривожланишида жуда катта аҳамиятга эга десак муболаға бўлмайди.

    Миллий Олимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг «Спортчиларнинг диагностика ва функсионал ҳолатини яхшилаш ҳамда саломатлик ҳолатини даврий баҳолаш бўйича стандартлари» тўғрисида қарори имзоланди. Шунингдек, МОҚнинг буйруғига биноан, тиббий кўрикларни ўтказишни тартибга солиш учун регламент ишлаб чиқилди.

    Миллий Олимпия қўмитасининг 2018 йил 20 июндаги буйруғига асосан марказнинг ишчи гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳри, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги спорт муассасаларида спорт шифокорининг фаолияти, спортчиларига яратилган шарт-шароитлар, уларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам, спорт шифокори тиббиёт хонасининиг жиҳозланиши, зарур бўлган тиббий ускуналар ва дори-дармонлар билан таъминланганлиги ўрганилди, уларга тегишли тавсиялар берилди.

    Фото: МОҚ

    Фото: МОҚ

    Терма жамоа аъзоларининг тиббий кўрикдан ўтиш жараёни тўғрисида

    Бугунги кунга келиб, терма жамоа аъзоларининг тиббий кўрикдан ўтиш жараёнлари режа асосида олиб борилмоқда. Бунда марказимиз тор мутахассислари ва бутун жамоамизнинг юқори малакали, маъсулиятли ёндашуви алоҳида эътиборга сазовор. Чунончи, сўнги йилларда ўзбек спортида эришаётган катта ютуқлар негизида нафақат спортчи ва мураббийлар, балки Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказ ходимларининг ҳам ўзига яраша ўрни бор. Бугунги кунда ҳар бир спорт федерация ва ассоциациясига марказнинг малакали мутахассисларидан иборат координаторлар бириктирилган. Шу билан бирга, психология ва диетология-нутрициология йўналишлари бўйича ишчи гурухлар тузилиб, улар томонидан спортчиларни психологик тайёргарлиги ва рационал овқатланиш учун кунлик, ҳафталик менюлар қайта кўриб чиқилмоқда. Спортчиларнинг машғулот даврида функсионал ҳолатини ўрганиш мақсадида «мобил лаборатория» ташкил этилиб, спорт базаларида ўқув-машғулот йиғинлари олиб бораётган спортчиларнинг функсионал ҳолати кузатиб борилмоқда.

    Фото: МОҚ

    Фото: МОҚ

    Спортчиларнинг тиббий кўрик якунлари ҳақида хулоса

    Мазкур тиббий кўрик якунларига кўра, хулосам ижобий, албатта. Патологик ҳолат аниқланган, жароҳат ёки текширувлар хулосасига кўра тикланиш етарли даражада бўлмаган спортчилар учун стационар даволаниш учун барча шароитлар яратилган. Спортчида юқоридаги ҳолатларнинг бири аниқланган куннинг ўзидаёқ даволаш чора тадбирларини бошлаш ва спортчининг энг қисқа муддатларда машғулотга соғлом қайтишини йўлга қўйиш уларга янада дадиллик бағишлайди деб ўйлайман. Салбий томонлар ҳақида гапирадиган бўлсам, айрим федерациялардаги мутассади ва мураббийларнинг ишга совуққонлик билан ёндашиши сабаб, спортчиларни марказга кечиктириб олиб келиниши ҳолатлари ҳам учрамоқда.

    Фото: МОҚ

    Фото: МОҚ

    Халқаро ҳамкорлик, ходимлар малакасини ошириш

    Ходимлар малакасини ошириш – бу, янги ютуқлар меъзонидир. Албатта, бунда фақатгина эришилган ютуқлар муҳокамаси эмас, балки халкаро ҳамкорликнинг ўрни каттадир. 2018 йилда марказимиз мутахассислари, Корея Республикаси, Япония, Россия ва Туркия каби давлатларда ўз малакаларини оширишди. Шу йили Россия спорт тиббиёти ҳамда беморлар ва ногиронлар реабилитацияси ассоциацияси, Япониянинг «Тhe Japan Uzbekistan Silk Foundation» ташкилоти билан Ўзбекистон спорт тиббиёти ва реабилитацияси Миллий ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 2018 йилнинг 5—8 декабрь кунлари Москва шаҳрида ўтказилган «Спорт Мед—2018» халқаро илмий-амалий анжуманида марказимиз мутахассислари ҳам иштирок этди. Чунки, ушбу йўналишда етакчи ҳисобланган давлатлар малакаси ва тажрибасини ўрганиб, уни Ўзбекистонда кўриб чиқиш, ўз устида ишлаш, янгиликларни йўлга қўйиш спорт тиббиёти тараққиётини янада тезлаштиришига ишончим комил.

    Фото: МОҚ

    Фото: МОҚ

    Антидопинг бўйича спорт федерациялари ва ассоциациялари шифокорлари билан ишлаш тизими ҳақида

    Марказ илмий сектор ва илмий лаборатория ходимлари томонидан спортчиларга мумкин бўлган дори воситаларни рўйхати тузилди. Шунингдек, ҳар бир федерациядаги мураббий ва шифокорларга услубий қўлланма тарқатилади. Бундан ташқари Сумбула (Ferula Moschata), Трибулус (Tribulus terrestris), Мандрагора (Mandragora officinarum) ўсимликларидан биологик фаолликларга эга бўлган кимёвий моддалар экстракция қилиб олинди. Ҳозирда ушбу экстрактларнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институтида клиниколди синовларини ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

    Тиббий ускуналар масаласида

    Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг тиббий ускуналар билан таъминланганлиги юқори даражада десак муболаға бўлмайди. Марказда нафақат спортчилар учун муҳим бўлган текширувлар, балки аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича ҳам барча қулайликлар яратилган.

    2020 йилги Олимпиадага тиббий йўналишдаги тайёргарлик ҳақида

    2017 йил 9 мартдаги «Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргалик кўриш тўғрисида»ги ПҚ-2821-сонли қарорнинг ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг бу бўйича ишлаб чиққан стратегияси асосида ҳозирги кунда ҳар бир спортчига индивидуал ёндашилмокда, яъни «спортчи паспорти» яратилди. Унинг болаликдан то ҳозирга қадар ўтказган касалликлари, машғулотлар тартиби, эришилган ютуқлари ўрганиб чиқилмоқда. Бу ўз навбатида спортчи соғлиғи, ҳолати ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш имкониятини беради. Қолаверса, соғлиғи томонидан оқсаётган соҳага кўпроқ эътибор беришга, уни бартараф этишга ёрдам беради.

    Келажакдаги режалар

    Келажак учун режаларимиз улкан. Бу борада бир қатор лойиҳаларни ўйлаб қўйганмиз. Энг асосийларидан бири, илмий савияни кўтариш бўйича олдинга қадам ташлашдир.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    26.02.2019, 14:23   Изоҳ (0)   14989
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Азар Агуэрога, Сарри эса яна Гвардиолага қарши. Англия Лига Кубоги кимга насиб қилади? (превью)

    24.02.2019, 20:21

    Сульшер Клоппга, Погба эса Салоҳга қарши. Барчаси «Манчестер Юнайтед»—«Ливерпуль» баҳси ҳақида (превью)

    24.02.2019, 15:26

    Шаҳрам Ғиёсов мексикалик рақибини нокаутга учратди

    24.02.2019, 08:51

    ​Ла Лига. Месси ҳет-трикка эришган ўйинда «Барселона» «Севилья»ни таслим қилди (видео)

    23.02.2019, 22:47

    «Реал»га қарши 2 та ўйин кутиб турган «Барселона» «Рамон Санчес Писхуан»дан омон чиқа оладими? (превью)

    23.02.2019, 14:39

    «Челси»—«Динамо Киев», «Арсенал»—«Ренн». Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди

    22.02.2019, 17:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35

    “Реал Мадрид” 100 млн еврога футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 12 июл, 11:25

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.