23 февраль куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи Р.С. исм-шарифли аёл хонадонида оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган помидор ва бодринг маҳсулотларидан тайёрланган тузлама салат истеъмол қилиб, оилавий заҳарланган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Оила аъзолари касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, аёлнинг 16 ёшли набираси Д.Д. вафот этган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)