25 февралдан бошлаб Ўзбекистонда юз минг сўмлик купюра муомалага киритилди. Repost нашри ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу купюра эгалари томонидан суратга олинган расмларни тўплади.
Эслатиб ўтамиз, қиймати 100 000 сўм бўлган банкнотнинг мавзуси (тематикаси) буюк ўзбек олими Мирзо Улуғбек фаолияти ва унинг астрономия фанидаги ютуқларига бағишланган. Банкнотнинг ўлчами 144 х 78 миллиметр бўлиб, махсус ҳимояланган қоғозда чоп этилган.
Изоҳ (0)