Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги Шарқ маҳалласида яшовчи Шодибой Боллиев (исм-шарифлар ўзгартирилди) Афғонистон Ислом Республикасидан келиб, Термиз шаҳрида вақтинча истиқомат қилаётган уч кишининг ишончига киради ва уларни чув туширади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бу ҳақда ички ишлар идорасига хабар қилган афғонистонлик фуқароларнинг мурожаатига кўра, ўттиз ёшга кирган бу шахс қўшни давлат фуқароларининг йирик миқдордаги шакар маҳсулотини қиммат нархда сотиб беришни ваъда қилади. Ўтган йили июнь октябрь ойларида нақд 710 миллион сўмлик шакарни қўлга киритган Шодибой маҳсулотни сотиб, пулини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади. Ишониб топширган маҳсулотининг пулини кутавериб, тоқати-тоқ бўлган меҳмонлар унинг «шакар операцияси» билан боғлиқ бу «сирини» фош этди.
Ушбу ҳолат бўйича Шодибой Боллиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 4-қисми, «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)