Сергели тумани Ички ишлар органлари жамоат жойда тамаки маҳсулотини истеъмол қилишни тақиқловчи қонун бузилишининг олдини олиш юзасидан аэропортда текширув ишларини олиб борди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, эндиликда аэропортда чекиш тақиқланган жойлар билан чекиш учун мўлжалланган махсус жойларни фарқлашга ёрдам берувчи ёрлиқлар ёпиштирилади.
Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56-моддаси биринчи бандига кўра, иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва хоналар бундан мустасно).
Изоҳ (0)