Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинлари вакили баёнотидан маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 февраль куни чегара қўшинлари Ўзбекистонга товар-моддий қимматликлар катта партиясининг ноқонуний олиб кирилиши олдини олди.
Баёнотга кўра, Наманган вилояти Уйчи туманидаги чегарадош Майдон аҳоли пунктида товарларни давлат чегарасидан ноқонуний олиб ўтишга уриниш чоғида 10 нафар қонунбузар қўлга олинган. Воқеа жойини кўздан кечириш чоғида қиймати 200 миллион сўмдан зиёд электр маиший ускуналар ва дори-дармонлар топилган.
Ушбу ҳолат бўйича дастлабки тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)