Қорақалпоғистоннинг Кегейли тумани «Ақтуба» ОФЙ ҳудудидаги фермер хўжаликларининг бирида бахтсиз ҳодиса рўй берди. Туман фуқаролари А.Б. ва А.К ўзаро жанжаллашиб, уришади. А.Б. исмли шахс А.К.нинг юз қисмига кучли жароҳат етказади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Натижада, жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилади. У ерда ҳушига келмай вафот этади, деб маълумот бермоқда Жиноят ишлари бўйича Кегейли тумани суди раиси А. Бекманов.
Мазкур жиноят туман суди томонидан кўрилиб, судланувчи А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-бўлими «д» банди бўйича 9 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)