22 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи Н.Х. юзини эгнидаги кийими билан беркитиб, пичоқ ва темир қувур билан қуролланган ҳолда «Прогресс газ сервис» МЧЖга қарашли автомашиналарга газ ёқилғиси қуйиш шохобчаси оператор хонасига бостириб кирди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
У шохобча операторлари Н.Р. ва М.С.ларни темир қувур билан уриб, жароҳат етказган.
Сўнг М.С.ни пичоқ билан қўрқитиб, кассадан 505000 сўм олиб, воқеа жойидан яширинаётган пайтда шу ҳудудда тунги хизматга жалб қилинган ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)