Қибрай туманидаги электр станциясида 22 февраль куни ёнғин содир бўлгани, оқибатда Тошкент шаҳрининг «Сувсоз» корхонасига қарашли «Қодирия» бош сув иншоотининг иш режими бузилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳодиса оқибатида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Бектемир, Юнусобод, Олмазор, Учтепа ва Яккасарой туманларида сув босимида пасайиш, айрим туманларда эса сув таъминотининг тўлиқ узилиши кузатилган эди.
«Юзага келган носозликлар Тошкент вилояти электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан шу куннинг ўзида, кечки соат 23:00 да бартараф этилган», — деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
«Сувсоз» томонидан кўрилган чоралар натижасида сув таъминотидаги узилиш ва сув босими пасайиши ҳолатлари бартараф этилган ва «ҳозирда пойтахт аҳолисига узлуксиз ичимлик суви етказиб бериш таъминланган».
Изоҳ (0)