Самарқанддаги Сартепа масканида ўз уйида ошхона ташкил этган кишиларнинг ишончига кирган асли қашқадарёлик Моҳира (исми ўзгартирилган) исмли официант қиз бемалол уларнинг хонадонига ҳам кириб юраверган, дея хабар беради «Zarnews».
У ошхона эгаси бекасининг хонасига кириб, аввалига унинг тўртта узугини ўғирлаган. Воқеадан ҳеч ким хабар топмаганидан фойдаланиб, қулай фурсат келганда бошқа тақинчоқларни ҳам аста-секинлик билан ўмара бошлаган.
Моҳира уларни сотиб, уйига телевизор, ўзига қимматбаҳо буюмлар харид қилган. Атрофдагиларга эса моддий аҳволидаги бу ўзгаришларни бир йигит билан танишгани, у бадавлат бўлгани туфайли унга совғалар бераётгани билан изоҳлаган.
У бир ой давомида бу уйдан ўғирлаган тилла буюмларининг жами суммаси пул ҳисобида 120 миллион сўмни ташкил этган. Қиз бу буюмларни заргарга бор-йўғи 20 миллион сўмга пуллаган.
Айни пайтда ушбу жиноий иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)