• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шаҳарнинг қиёфаси ундаги баланд бинолар сони билан эмас, тарихий иморатлар билан ўлчанади». Тошкент шаҳар Жамоатчилик кенгаши бузиш ишлари юзасидан баёнот берди

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши пойтахтдаги бир қатор бузилиш ишлари юзасидан чуқур қайғусини билдирди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    «Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар, шаҳар маъмурияти вакилларининг баёнотлари, шунингдек, ўтган ҳафта давомида Тошкент аҳлининг фикрини таҳлил қилиб, Жамоатчилик кенгаши фуқаролар ўзини ҳимоясиз ҳис этиши, Тошкентда эски турар жойларни янгилаш, шаҳарсозлик лойиҳасини ривожлантириш тартибсиз олиб бориши оқибатида шахсий мулкка нисбатан таҳдидларнинг бўлиши — йўл қўйиб бўлмас ҳолат, деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси билан учрашувда билдирган фикрини инобатга олиб, биз шаҳар маъмуриятининг амалдаги қонунлар асосида ҳаракат қилишга интилишини қўллаб-қувватлаймиз», — дейилади Жамоатчилик кенгаши баёнотида.

    Баёнотда айтилишича, ўзгариш, қурилиш лойиҳалари ва йирик дастурларни амалга оширишнинг бошқа жиҳатлари маҳаллий аҳоли билан келишилган ҳолда амалга ошириш масаласи амалдаги қонунларда назарда тутилмаган. Шунингдек, товон тўлаш тартиби ҳам аҳолининг норозилигига сабаб бўлади. Кенгаш қуйидаги учта масалага эътиборни қаратишни таклиф қилмоқда:

    Биринчидан, шаҳар бош лойиҳаси, ривожланиш стратегияси ва шаҳарсозликка оид бошқа ҳужжатлар мавжуд эмаслиги туфайли қурилиш бўйича қабул қилинаётган қарорларда шаффофликнинг йўқолишига сабаб бўлмоқда. Аҳоли турмушини тўғри режалаштириши, сармоядорлар ўз лойиҳаларини осон амалга ошириши учун Тошкент шаҳар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни оммага эълон қилиш зарур. Бунда янги биноларнинг лойиҳалаштирилишида эскирган муҳандислик коммуникациялар ва инфратузилмага юкламанинг ўсиб бориши инобатга олиниши керак.

    Иккинчидан, янгиликларни татбиқ этишда Тошкент шаҳрининг ўзига хос «юзи»ни унутиб қўймаслик, унинг йўқолиб кетишига йўл қўймаслик керак. Туризм соҳаси мамлакат ривожида муҳим йўналиш эканлиги билдирилган бир пайтда шаҳарнинг ўзига хос кўриниши, меҳмонларни ўзига мафтун этувчи «юзи»га путур етмаслиги лозим. «Етакчи урбанистларнинг таъкидлашича, шаҳарнинг такрорланмас қиёфаси ишбилармонлик марказлари сони ва баландлиги билан эмас, балки ундаги тарихий, маданий, меъморий қийматга эга бинолар билан ўлчанади», — дейилади баёнотда.

    Шу туфайли Жамоатчилик кенгаши шаҳардаги маданий, тарихий ва меъморий қийматга эга бинолар рўйхатини шакллантиришга чақирмоқда. Айни вақтда аниқ талабларга мос келадиган биноларнинг бузилишига тақиқ қўйилиши керак.

    Учинчидан, Жамоатчилик кенгашининг нуқтаи назарига кўра, хонадон, мулк эгасининг ҳақ-ҳуқуқи тўлиқ таъминланмаган. Таъкидланишича, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ерни олиб қўйишнинг аниқ ифодаси ва мезонлари йўқ, шу сабабдан бу амалиёт ўта даражада қонундан четлашга олиб келяпти. Хусусий мулкка эгалик ҳуқуқини мустаҳкамлаш орқали бундай амалиётга барҳам бериш мумкин. Уй бузилишида эса бозор баҳосини инобатга олиш — асосий масалалардан бири. Шунингдек, ер ажратиб беришда ҳам аукцион орқали ишларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

    23.02.2019, 23:55   Изоҳ (0)   30416
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар аҳолиси узлуксиз ичимлик суви билан қайта таъминланди

    23.02.2019, 22:54

    Қатар компанияси Ўзбекистонда муқобил энергия бўйича лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирди

    23.02.2019, 22:33

    Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этиш таклиф қилинди

    23.02.2019, 22:12

    Ўзбекистонда жарима, давлат божи ва пенсиялар миқдорини белгилаш бўйича янги тизим жорий этилиши мумкин

    23.02.2019, 21:53

    Тошкентда 70 дан ортиқ кўча таъмирланади

    23.02.2019, 21:33

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги вакили тайинланди

    23.02.2019, 21:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.