Ўзбекистон Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига «Буюк Келажак» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти эксперти Саиднўмон Мансуров раҳбар этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «Kun.uz».
«Буюк Келажак» ахборот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мансуров Франция, Япония, Литвада тажриба орттирган, Узоқ Шарқ федерал университетида MMATENG ва NETCENG лойиҳалари бошқарувчиси сифатида фаолият олиб борган.
У меҳнат фаолияти давомида НАТОнинг Марказий Осиёдаги вакили ёрдамчиси, Ўзбекистон Миллий демократик институти вакиллигининг раҳбари бўлиб ишлаган. Шунингдек, Мансуров «Ўзagrosуғурта»нинг Россиядаги ваколатхонаси раҳбари ҳам ҳисобланади.
Изоҳ (0)