Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазнидаги ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг (16 та ғалаба, 14 та нокаут) мураббийлар штабида ўзгариш бўлади.
Нокаутчи боксчи шу кунгача машғулотларини машҳур Кронке залида ўтказаётганди. Шоҳжаҳон бу зал ва унда ишлаётган мураббийлари билан хайрлашди. Энди чарм қўлқоп устаси афсонавий мураббий Фредди Роуч қўл остида машғулот ўтказади. Роуч филиппинлик Мэнни Пакьяонинг 20 йиллик мураббийи ҳисобланади.
«Тез кунда Фредди Роуч билан ҳамкорликни бошлаймиз. Бу келишув деярли ҳал бўлган. Шу кунгача биргаликда ишлаб келган ва рингда ҳам ёнимда бўлган мураббий Рик Филипс билан ҳамкорлигимиз давом этади», — деди Эргашев «Olamsport.com» сайтига берган интерюсида.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)