18 февраль куни мичиганлик аёл уч нафар қизларини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди, деб ёзади Forum Daily.
20 февраль куни Кент округи маъмурлари ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаган бўлиб, улар 28 ёшли Обрианна Мур ва унинг саккиз, олти ва икки ёшли қизлари бўлган.
Полициянинг аниқлашича, болаларни аёл ўлдирган ва шундан сўнг ўз жонига қасд қилган.
Аёл болаларини ўлдиришда ов милтиғидан фойдаланган. Уйи яқинида жойлашган ўрмонга бориб уларни отган ва машинасига солиб, уйга олиб келган. Сўнг машина олдида ўз жонига қасд қилган.
Қизларни таниган яқинлари ва ўқитувчисининг сўзларига кўра, улар жуда ҳам қувноқ ва мактабда аълочи бўлишган.
Маълум бўлишича, аёл аввалроқ руҳий касаллик, галлюцинация ва шизофренияга чалинган. 2018 йилнинг сентябрь ойида ўзи учун хавфли деб топилиб, бир ҳафтадан ортиқ муддатга руҳий касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)