Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда «Шўртан» газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш учун Россиянинг «Газпромбанк»идан 300 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилиш топшириғини берган, дея хабар беради «Spot».
Полиэтилен ишлаб чиқарадиган комплекс Россия давлат газ компанияси «Газпром»нинг стратегик шериги бўлган «Ўзбекнефтгаз» тасарруфига киради.
«Газпромбанк» Ўзбекистон билан бир қатор соҳаларда, жумладан, нефть-газ соҳасида ҳам алоқаларни ривожлантиришни мақсад қилган ва бундай кредитни тақдим этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Изоҳ (0)