Темир йўл транспортининг ўзига хослиги ва ҳашаматлиги билан машҳур бўлган Япония уни яна бир поғона юқорига кўтарди, деб ёзади TravelAsk.
Японияда хусусий темир йўл компаниялари катта муваффақиятга эришган бўлиб, улар ўз хизматлари сифатини доим ошириб боради. Сайёҳлик поездлари борасида эса уларга тенг келадиган йўқ.
Япониянинг энг шимолий ороли Хоккайдо ўзининг хушманзаралиги, вулқонлари билан машҳур. Бироқ бу ерда бориш қийин бўлган ҳудудлар мавжуд. Tokyu Dentetsu компанияси бу муаммони ҳал қилишга мақсадида Royal Express поездини йўлга қўйиб, йўловчиларга имкон қадар қулайлик яратишга қарор қилди.
Ушбу поезд 2020 йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Қуйида поезд ички кўриниши қандай бўлиши акс этган суратлар тақдим этилди.
Изоҳ (0)