Жорий йилнинг 20 февраль куни Бухоро шаҳрининг Шейхон кўчасида яшовчи Ш.Б. уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Ш.Б.нинг бирга яшаган 3 яшар қизи куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, вафот этган.
Ёнғин назоратсиз қолдирилган қизалоқнинг гугурт ўйнаганлиги оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)