Нидерландияда мутахассислар 300 мингга яқин янги галактикани аниқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Аввалига ноёб паст частотали радио интерферометр ишга туширилган. 50 кузатув станциясида жойлашган 20 мингта антеннанинг ёрдамида Шимолий яримшарда осмоннинг тўртдан бир қисмини текширган.
Мутахассислар радио интерферометр билан олинган 2 фоизга яқин маълумотларни текшириб, 300 мингга яқин аввал маълум бўлмаган галактикани аниқлади. Ушбу восита ёрдамида яна қанча фазовий жисмларни топиш мумкинлиги башорат қилинмаган.
Шунингдек, радио интерферометр қора туйнуклар ва галактикалараро магнит майдонлари кесишмасини аниқлашга ёрдам беради.
Изоҳ (0)