Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

GM Uzbekistan «Ўзагросуғурта» АЖ билан биргаликда Malibu ва Tracker автомобилларини муддатли тўлов орқали сотиш бўйича жорий қилган акциясининг илк ҳафтасида 459 дона автомобиль сотган. Бу ҳақда «Дарё»га GM Uzbekistan Жамоатчилик билан алоқалар хизмати хабар берди.

Фото: Xs.uz

Фото: Xs.uz

14 февраль куни эълон қилинган мазкур акция доирасида 172 дона Malibu ва 287 дона Tracker сотилган.

Янги хизмат шартларига кўра, харидор Lacetti автомобилининг пулига (128 млн сўм) Chevrolet Tracker, Tracker автомобили пулига эса (215 млн сўм) Malibu автомобилини харид қилиши мумкин. Автомобильнинг қолган суммаси эса 12 ой давомида фоизсиз бўлиб тўланади.

Шартнома тузилган вақтда «Ўзагросуғурта» мутахассислари ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 3% миқдорида молиявий хатардан ҳамда 1% миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради ҳамда автомобиль учун тўлиқ тўлов амалга оширилмагунига қадар дилерда гаровда бўлади.

Компания томонидан эълон қилинган акция 1 мартга қадар амал қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди 
Маҳаллий
Ўзбекистондаги уйлар зилзилага бардошлилигига ким кафолат беради? Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги аниқлик киритди
Спорт
Расман: Domeнико Тедеско — Бельгия терма жамоаси бош мураббийи