20 февраль куни 16 ёшли 10-синф ўқувчиси ўзи билан мактабга пневматик милтиқ, газ баллонлар, ниқоб ва бошқа ўқ-дорилар олиб келганлиги аниқланган. Бу маълумотни «Дарё»нинг ИИББдаги манбаси тасдиқлади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълум қилишича, ушбу ҳодиса 20 февраль куни 5-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган.
2003 йилда туғилган М.М. ёнида мактабга қурол олиб келган.
Мазкур ҳолат профилактика инспектори томонидан мактаб сумкаларини текшириш вақтида аниқланган.
Боланинг сумкасида 1 дона MINI UZI IWI 16C30245 рақамли глушители билан бирга пневматик автомат, 4 та пневматик газ баллон, 1 дона пневматик автомат учун магазин бир пласмасса идишда 1,5 мингга яқин металл золдир ва бош учун маска топилган.
Ҳолат бўйича дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)