19 февраль, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасида 2 та беллашув бўлиб ўтди.
Эрнесто Вальверде қўл остидаги «Барселона» клуби сафарда «Лион» билан баҳсга киришди.
Ўйин давомида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди (0:0).
Энди каталонияликлар жавоб учрашувида ўз майдонида «шерлар» билан мусобақа 1/4 финали учун жанг қилади.
Куннинг иккинчи ўйини «Энфилд» стадионида бўлиб ўтди. Унда Юрген Клопп бошлиқ «Ливерпуль» жамоаси Нико Ковач бошқарувидаги «Бавария» клуби билан ўйнади. Мазкур тўқнашувда ҳам ҳисоб очилмади.
Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалчиси номи Мюнхен шаҳрида кечадиган жавоб учрашувида аниқланади.
ЕЧЛ
1/8 финал баҳси
19 февраль, сешанба
«Лион»—«Барселона» 0:0
«Ливерпуль»—«Бавария» 0:0
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)