Тошкентда 11 мартдан 17 мартга қадар Hashar Week акцияси ўтказилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳафта давомида 21 та чиқинди тўплаш махсус пункти фақат сараланган маиший чиқиндиларни қабул қилади. Лойиҳа ташкилотчилари фикрича, шу тарзда фуқароларда чиқиндиларни саралаш кўникмаси шаклланади.
Hashar Week мобил иловаси ишлаб чиқилмоқда, у фуқароларга чиқиндиларни саралашда ўйин шаклида иштирок этиш имконини беради. Унда жисмоний ва юридик шахслар, мактаб ва ОТМлари рўйхатдан ўтиши мумкин. Ҳафта якунида иштирокчиларнинг ҳар бир тоифаси тақдирланади.
Маърифат йўналишида эса 22 та мактабда интерфаол очиқ дарслар ҳамда оммавий лекциялар ташкил қилинади. Санъат йўналишида бадиий кўргазма, бизнес йўналишида «Яшил стартап» лойиҳаларининг тақдимоти, «Ўзбекистоннинг экотуристик салоҳияти» мавзусида мунозара ўтказилади. «Ўзбекистонда яшил иқтисодиёт: иллюзия ёки ҳақиқат» мавзусида конференция ҳам ташкил этиш назарда тутилган.
Изоҳ (0)