Тошкент шаҳри билан водийни боғловчи «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлида бир кунда 30 мингдан ортиқ автомобиль ҳаракатланади. Табиийки, ушбу йўлда водий аҳлининг «учар» ҳайдовчилари ўз манзилларига етиш мақсадида тезликни белгиланган меъёрдан ошириб, йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш эҳтимолини оширади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ маълумотларига кўра, куни кеча «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг Тошкент вилоятидан ўтувчи қисмида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали 543 қоидабузарлик аниқланди. Қоидабузарлик тўғрисидаги маълумотлар ҳайдовчи ёки юридик шахснинг манзилига почта орқали хабардор қилинди.
Бу қоидабузар ҳайдовчилар вилоятлар кесимида таҳлил қилинганда Андижон вилояти 138 та, Фарғона вилояти 124 та, Наманган вилояти 104, Тошкент вилояти 118 та ва бошқа ҳудудлардан 59 тани ташкил этди.
Ўз навбатида, вилоят ҳудудида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари мунтазам равишда ҳар куни фаолият олиб бораётганлиги ҳақида Тошкент вилояти ЙҲХБ огоҳлантиради.
Изоҳ (0)