• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    МДҲ давлатларига бориш учун янги хорижга чиқиш паспорти шартми?

    Охирги кунларда «Дарё» таҳририятига «Янги олинган хорижга чиқиш паспорти билан шу пайтгача биз билан ўзаро визасиз алоқада бўлган ва паспортга махсус хорижга чиқиш учун рухсатнома (ОВИР) муҳрини урдирмасдан чиқса бўладиган МДҲ давлатларига, хусусан, Россия, Тожикистон, Қозоғистон давлатларига ҳам чиқаверса бўладими? Мабодо шу давлатларга янги хорижга чиқиш паспорти билан чиқсак, у ерларда бизга нисбатан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан муаммо бўлмайдими?» деган мазмунда бир нечта мурожаат бўлди. Шу муносабат билан «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош ушбу саволга жавоб қидириб кўрди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тахминимизча, кўпчилик хорижга чиқиш паспорти олдинги хорижга чиқиш рухсатномаси ўрнига жорий қилинаётгани учун бу паспорт билан фақат ўша ОВИР билан чиқиш керак бўлган давлатларга чиқилади деб ўйлар экан. Айнан шу масалада фуқароларга ахборот бериш мақсадида Самарқанд вилояти Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Даврон Очилович Норчаевга мурожаат қилдик.

    Унинг маълум қилишича, 2019 йил 1 январдан бошлаб берилаётган янги хорижга чиқиш паспорти билан ҳар қандай мамлакатга бемалол чиқса бўлади, шу жумладан МДҲ давлатларига ҳам. Бундай паспорт билан МДҲ давлатларига борган фуқароларга у ерда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Чунки янги берилаётган хорижга чиқиш паспорти халқаро мақомга эга ва дунёнинг барча мамлакатлари томонидан ҳеч қандай муаммосиз тан олинади.

    Шунингдек, хорижга чиқиш паспортини олганлар 2021 йилгача қўлларида бўлган оддий фуқаролик паспорти билан ҳам МДҲ давлатларига бемалол чиқа олади.

    МДҲ давлатларидан бошқа давлатларга чиқмоқчи бўлган фуқаролар эса ўзлари чиқмоқчи бўлган турли давлатларнинг Ўзбекистон фуқароларига виза масаласида қўяётган талабларини албатта инобатга олиши керак.

    Масалан, Ўзбекистон фуқаролари МДҲ давлатлари ва яна бошқа бир қанча давлатларга визасиз чиқа олади. Баъзи мамлакатлар эса Ўзбекистон фуқароларига чегарада, кириш жойида (масалан, аэропортда) виза уриб беради, албатта маълум бож тўлови эвазига. Яна бир гуруҳ давлатларга бориш учун эса фуқароларимиз ўша давлатларнинг мамлакатимиздаги элчихоналари орқали виза олади.

    Даврон Очиловичнинг бизга маълум қилишича, ҳозирга қадар янги паспорт борасида аҳолидан энг кўп тушаётган саволлар хорижга чиқиш паспорти олгандан сўнг унга ФҲДЁ органларининг никоҳ ҳақидаги қайди ва прописка муҳрлари урилиши ҳақида бўлмоқда. Хорижга чиқиш паспортида бундай муҳр ва маълумотлар жойлаштирилмайди. Фақатгина 16 ёшга тўлмаган болаларга ҳамроҳлик қилувчи шахс ҳақидаги маълумотни шу ерда бирдан паспортга қайд этиб берилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, хорижга чиқиш учун алоҳида паспорт мамлакат Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони асосида жорий йил 1 январидан бошлаб жорий этилган.

    Янги тартиб бўйича, Ўзбекистон фуқароси чет элга чиқиши учун хорижга чиқиш учун биометрик паспортига бўлиши ҳамда ушбу паспорт Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан 10 иш куни давомида тайёрланиб бериши белгиланган.

    Янги тартиб бўйича, фуқаро хорижга чиқиш паспортини олиш учун иш жойи, ўқиш маскани ёки ҳудудий ўзини ўзи бошқариш органи томонидан муҳр билан тасдиқланган ариза-анкетадан бир нусхадан топшириши, унга қўшимча равишда 3,5 см х 4,5 см ҳажмдаги бир дона фотосурат, паспорт нусхаси, ҳудудий Мудофаа ишлари бўлими маълумотномаси (агар ҳарбий хизматга мажбур бўлса) ҳамда энг кам иш ҳақининг 120 фоизи миқдоридаги (вояга етмаганлар учун ЭКИҲнинг 80 фоизи миқдорида) давлат божи ундирилади.

    Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт 1 ёшгача бўлган болаларга 2 йил, вояга етмаган болаларга 5 йил, вояга етган фуқароларга 10 йил муддатга берилади.

    20.02.2019, 20:40   Изоҳ (0)   43947
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди

    20.02.2019, 20:28

    «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг Тошкент вилоятидан ўтувчи қисмида бир кунда 543 та қоидабузарлик аниқланди

    20.02.2019, 20:20

    Расмий муносабат: Ғаллаороллик йигитни ИИБ ходимлари таҳқирлагани ҳақида тарқатилган хабарга ойдинлик киритилди

    20.02.2019, 20:15

    «Ўзагротехсаноатхолдинг» Тожикистонда трактор ишлаб чиқаради

    20.02.2019, 20:07

    «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ташкил этилди

    20.02.2019, 19:15

    Фарғона вилоятида беморлар учун ажратилган психотроп моддаларни бошқаларга пуллаган психиатр қўлга олинди

    20.02.2019, 19:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.