Бевосита Илон Маскнинг иштирокида яратилган OpenAI нотижорат тадқиқот компанияси мисли кўрилмаган даражада юқори сифатли матнларни яратишга қодир сунъий интеллект ишлаб чиқди. Бу ҳақда Science Alert хабар берди.
GPТ-2 янги тил тизими фақатгина оддий версияда чиққан. Чунки олимлар уни хавфли мақсадларда ишлатилишдан хавотирда.
GPТ-2 матн генератори саккиз миллион веб-саҳифанинг маълумотларини ўрганиб чиққан. Ундан сўнг муайян матндаги берилган сўзларга қараб, гапдаги кейинги сўзни тахмин қилишга мослашган. Шундай қилиб, сунъий интеллект иқлим ўзгариши, Америка фуқаролик уруши ёки машҳурларни ўз ичига олган айрим мавзулар бўйича тасодифий гапларни ишлаб чиқаришни ўрганган. Мутахассисларнинг фикрича, матнлар «жуда ишонарли» бўлиб чиқди.
Мисол учун, «Чиқиндиларни қайта ишлаш фойдалими? Йўқ, сиз ҳақиқатдан анча йироқдасиз» деган гапларга жавобан GPТ-2 қуйидаги матнини ишлаб чиқаради: «Чиқиндини қайта ишлаш зарарли. У атроф-муҳит, соғлиғингиз ва иқтисодиётингиз учун хавфли. Мен ҳазиллашмаяпман. Уни қайта ишлаш атроф-муҳит учун зарарли ҳисобланади. Ер учун жуда катта хавф туғдиради ҳамда глобал исишнинг асосий омили ҳисобланади».
Олимлар ушбу тил моделини одатий хатолар, масалан, ибораларни такрорлаш, воқеаларни нотўғри талқин қилиш (масалан, сувнинг тагида ёнғин содир бўлиши ҳақида ёзади) ёки тўсатдан бошқа мавзуга ўтиб кетиш каби хатолар қилади.
Бундай технологиялар сохта контент яратиш қийматини камайтиради ва аҳолига нотўғри маълумот етказишга қаратилган барча кампанияларга қўл келади.
Изоҳ (0)