Жорий йилнинг 18—19 февраль кунлари Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон ихтирочи аёллари маркази томонидан «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» II Республика танловининг якуний босқичи бошланди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Танлов доирасида иштирокчиларнинг ишланмалари, макет ва инновацион маҳсулотлари бўйича кўргазма ташкил қилинади.
Танловнинг биринчи босқичида 4000 дан зиёд олима аёллар, тадқиқотчилар, иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар, ихтирочи, рационализатор, муҳандис, конструктор, дастурчи, шифокор, фармацевт, мутахассис, ҳунарманд ҳамда тадбиркор хотин-қизлар ўз ихтиролари, инновацион ғоя, технология ва лойиҳалари билан иштирок этди.
Танловнининг якуний босқичида 300 дан зиёд иштирокчиларнинг ҳужжатлари ва инновацион лойиҳалари Республика Экспертлар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ҳамда уларнинг тақдимотлари эшитилиб, кенг муҳокама қилинади.
Лойиҳалар ичидан 100 та энг муносиб лойиҳалар ва уларнинг муаллифлари-танлов ғолиби сифатида танлаб олинади.
Изоҳ (0)