Россия Давлат Думаси ҳарбийларга ОАВ ва интернетга хизматга доир маълумотларни жойлаштиришни тақиқловчи қонун қабул қилди Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда, деб ёзади Sputnik.
Қонун муаллифларига кўра, ҳарбий хизматчилар ўзга мамлакатлар махсус хизматлари, турли террорчи ва экстремистик гуруҳлар учун қизиқиш уйғотиши мумкинлиги туфайли ушбу қонун қабул қилинган.
Янги қонун ҳарбийларга ОАВ ва интернетда ўзи ва бошқа ҳарбийлар ҳақида, улар жойлашган манзили ҳақидаги маълумотларни, жумладан фото ва видео материалларни ҳамда хизматга доир бошқа маълумотларни тарқатишни тақиқлайди.
Ушбу тақиқлар барча ҳарбийлар учун, жумладан вақтинчалик йиғинларга жамланганлар учун ҳам тааллуқли. Шу билан бирга ҳарбий хизматчиларга ўзлари билан фото ва видеога олувчи ҳамда маълумотларни интернетга узатувчи ҳар қандай электрон гаджетлар олиб юриш тақиқланади.
Думанинг Мудофаа қўмитаси раиси Владимир Шамановга кўра, ушбу чоралар ҳарбийларнинг шахсий хавфсизлиги ҳамда армиянинг умумий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Изоҳ (0)