Хитой Россиядан харид қилган С-400 комплекси ракеталарини ташиётган кема кучли пўртанага дуч келди. Бу ҳақда «Ростех» корпорацияси раҳбари Сергей Чемезов маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Барча ракеталар шикастлангани сабабли уларни йўқ қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Энди Россия янги ракеталар тайёрлаб беришига тўғри келади. Улар қачон Хитойга етказилишига аниқлик киритилмади.
Маълумот учун, Хитой Россия билан жами 3 миллиард долларлик С-400 комплексларини харид қилиш юзасидан келишувга эришган. Уларнинг дастлабки икки комплекти 2018 йилда етказиб берилган.
Изоҳ (0)