Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳудудий ҳукумат раҳбари Муслим Хучиевни республика раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинлади, деб ёзади «MK.ru». Ушбу фармойиш 11 февралдан буён амал қилиб келмоқда.
«Мен вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўладиган давр учун Чеченистон Республикаси раҳбари вазифасини бажаришни Чеченистон Республикаси ҳукумат раиси Хучиев Муслим Магомедовичга юклайман», — дейилади ҳужжатда.
Рамзан Қодировнинг касаллиги ёки таътилга чиққани ҳақида расмий хабарлар йўқ. Бунинг устига, у ҳозир Дубайда эканлиги ҳам маълум. Шунга қарамай, Чеченистон раҳбари республика Конституцияси қоидаларидан фойдаланиб, ўзи йўқ вақтга ҳудуд раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлади.
Изоҳ (0)