Бразилиянинг Минас-Жерайс штатида юз берган дамба ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 169 нафарга етди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Яна 141 киши бедарак йўқолган деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, металлургия саноати чиқиндиларидан иборат сувни ушлаб турган тўғон Брумадинью муниципалитетида 25 январь куни ёрилган. Яқин атрофда жойлашган уйлардаги аҳоли эвакуация қилинган, бир неча уйлар чиқинди сув оқими оқибатида вайрон бўлган.
Мавзуга доир: Бразилияда дамба ўпирилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
Мавзуга доир: Бразилияда дамба ўпирилиши видеоси пайдо бўлди (видео)
Изоҳ (0)